Yulayzer™ Air+
Yulayzer ™ Air + – ixcham kompressorli yangi avlod nebulayzeri!
Nafas olish tizimi kasalliklarini davolashda uy sharoitida foydalanish uchun mo’ljallangan.
Barcha yoshdagilar uchun ishlatilishi mumkin: yangi tug’ilgan chaqaloqlar, bolalar, kattalar, qariyalarda.
Yulayzer™ Air+ afzalliklari:
- ingalyatsiya jarayoniga kamroq vaqt sarflanadi;
- deyarli shovqinsiz,ayniqsa bolalarda ingalyatsiyalarni o’tkazishda muhim;
- aksessuarlarning keng assortimentini o’z ichiga oladi: bolalar va kattalar niqobi, og’iz va burun uchun alohida moslama va h.;
- yengil – og’irligi 260 g;
- saqlash oson – qo’shimcha sumka-g’ilofga ega;
- qizib ketishdan himoyalangan – quvvat adapterini o’z ichiga oladi;
- kompressor uchun 5 ta maxsus filtr;
- Yuriya Farmdan tez va qulay texnik xizmat.
Подпишитесь на страницы продукта в социальных сетях: Facebook, Instagram, YouTube.
Sotish bozorlari
Украина
Ko'rsatmalar
“КЕЛИШИЛГАН”
Янги тиббий техника қўмитаси раиси
Б.С.Абдурахманов
2022 й. “08” 06 ҚП 17
ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
Компрессорли небулайзер Юлайзер Эйр+, VP-D2
МУНДАРИЖА
Хурматли харидор!
Компрессорли небулайзер Юлайзер Эйр+, VP-D2 ни сотиб олганингиз билан табриклаймиз!
Ушбу небулайзер ишончлилик ва сифатининг энг юқори талабларига мувофиқ равишда ишлаб чиқарилган.
МУҲИМ МАЪЛУМОТ: УШБУ ЙЎРИҚНОМАНИ ДИҚҚАТ БИЛАН ЎҚИБ ЧИҚИНГ ВА УЛАРНИ ҲЕЧ КИМ ОЛОЛМАЙДИГАН ЖОЙДА САҚЛАНГ
Қўлланилиши бўйича йўриқнома ушбу мосламанинг ажралмас қисмидир ва небулайзернинг бутун ишлаш муддати давомида сақланиши керак. Агар небулайзер бошқа шахсга ўтказилса, ушбу йўриқнома мослама билан бирга ўтказилиши керак. Небулайзерни тўғри ва хавфсиз ишлашини таъминлаш учун иш бошлашдан олдин сиз ушбу қўлланилиши бўйича йўриқномасини диққат билан ўқиб чиқишингиз ва барча огоҳлантиришларга эътибор беришингиз керак, чунки улар мосламани хавфсизлиги, ишлаши ва техник хизматига оид муҳим маълумотларни ўз ичига олади. Йўриқнома йўқолган тақдирда ёки қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилотнинг номи ва манзили:
«Юрия-Фарм» МЧЖ
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Миробод тумани, Нукус кўча, 71 уй.
Тел.: 78 150 71 00
Компрессорли небулайзер Юлайзер Эйр+ юқори ва қуйи нафас йўллари касалликларини даволашда самарали восита ҳисобланади.
У комплект, фойдаланиш учун электр жиҳозларининг хавфсизлик мезонлари бўйича жорий Европа талабларига мувофиқ равишда ишлаб чиқарилган (93/42/ЕЭС директиваси ва EN 13544-1 стандарти).
График символлар ва уларни тушунтириш:
| Символ | Маъноси |
| Caution/Огоҳлантириш | |
| IP 21 | Protected against solid foreign objects of 12,5 mm ø and greater, protection against vertically falling water drops/ Диаметри 12,5 мм ø ёки ундан ортиқ қаттиқ ёт жисмлардан ҳимоя қилиш, вертикал равишда тушаётган сув томчиларидан ҳимоя қилиш |
| Manufacturer/Ишлаб чиқарувчи | |
| Date of manufacture/Ишлаб чиқарилган санаси | |
| Device includes a type BF applied part complying with IEC 60601-1/ Қурилма IEC 60601-1 га мувофиқ BF типидаги қисмини ўз ичига олади | |
| The symbol indicates that the device should be sent to the special agencies according to local regulations for separate collection after its useful life/ Ушбу белги ишлаш муддати тугагандан сўнг, мослама маҳаллий қоидаларга мувофиқ алоҳида чиқиндиларни тўплаш учун махсус муассасага юборилиши кераклигини англатади. | |
| Consult instructions for use/Қўлланилиши бўйича йўриқномаси билан танишиш | |
| Serial number/Серия рақами | |
| партия
|
Batch code/Партия коди |
| Temperature limit/ Ҳароратни чекланиши | |
| Humidity limitation/Намликни чекланиши | |
| Atmospheric pressure limitation/ Атмосфера босимининг чекланиши |
Эҳтиёткорлик чоралари
- Фойдаланишдан олдин, небулайзернинг яхши ҳолатда эканлигига ва унда кўринадиган шикастланишлар йўқлигига ишонч ҳосил қилинг. Шубҳа туғилса, сотувчига мурожаат қилинг.
- Ушбу небулайзер фақат кўрсатмаларга мувофиқ ва қўлланилиши бўйича йўриқномаларга мувофиқ равишда қўлланилиши керак. Мосламадан бошқа мақсадларда фойдаланиш хавфли. Ишлаб чиқарувчи ёки «Юрия-фарм» МЧЖ ваколатли вакили мосламани фойдаланиш қоидаларини бузиш ёки ундан бошқа мақсадларда фойдаланиш натижасида юзага келган етказилган зарарлар учун жавобгар эмас.
- 14 ёшгача бўлган болалар, жисмоний ёки ақлий ногиронлиги бўлган шахслар ёки тегишли тайёргарликка эга бўлмаган шахслар небулайзердан фақат ваколатли катталар назорати остида фойдаланишлари мумкин. Болаларга мослама билан ўйнашга рухсат берилмайди.
- Ушбу небулайзердан фақат шифокор кўрсатмаси бўйича фойдаланиш керак. Ингаляция учун воситаларни тури, дозаси ва қабул қилиш схемаси бўйича шифокор йўриқномасига риоя қилганингизга ишонч ҳосил қилинг.
- Мосламани улашдан олдин, қувват манбаи параметрлари мосламада кўрсатилганларга мос келишига ишонч ҳосил қилинг.
- Ҳавода енгил алангаланувчи анестетиклар аралашмаси, кислород ёки азот оксиди, зарарли буғлар, учувчан моддалар ёки тез ёнувчан газлар яқинида небулайзердан фойдаланиш тақиқланади.
- Ишлаётган небулайзерни ҳеч қачон қаровсиз қолдирманг. Жараён охирида уни ўчиринг ва электр тармоғидан узинг.
- Мосламани эҳтиёткорлик билан ишлатинг, уни тасодифий зарбалардан, ҳарорат, намлик, чанг, тўғридан-тўғри қуёш нури ва иссиқлик манбаларининг кескин ўзгаришидан сақланг.
- Небулайзер зарбага чидамли, аммо 1 метр ёки ундан ортиқ баландликдан тушиши мосламага зарар етказиши мумкин.
- Носозлик юзага келса ва/ёки нормал ишламай қолса, мосламани ўчиринг ва уни ўзингиз таъмирлашга уринманг. Небулайзерни таъмирлаш фақат тажрибали мутахассислар томонидан амалга оширилиши мумкин.
- Небулайзерни қўлларингиз қуруқ бўлганда ёқинг ва ўчиринг.
- Қувват блокини розеткадан узиш учун электр шнурини тортманг.
- Қувват кабелини чуватиб олинг ва уни иссиқлик манбаларидан хавфсиз масофада жойлаштиринг.
- Қувват кабелини шикастланишдан сақланг. Агар шикастланган бўлса, уни алмаштириш керак.
- Небулайзерни ўчириш учун ҳар доим «O/I» (Ёқиш/Ўчириш) тугмасидан фойдаланинг, сўнгра қувват блокини тармоқ манбаидан узинг.
- Мосламадан фойдалангандан сўнг, шунингдек тозалашдан олдин, қувват блокини розеткадан чиқариб олинг.
- Небулайзерни сувга ботирманг ва унинг устига сув ёки бошқа суюқликларни қуйманг.
- Агар небулайзер сувга тушиб кетган бўлса, уни чиқариб олишга уринманг. Мосламани дарҳол тармоқдан узинг.
- Мослама сувга тушганидан кейин уни қайта ишлатиш ман этилади.
- Мослама ёки унинг таркибий қисмларини микротўлқинли печда қуритиш ман этилади.
- Мосламани нам жойларда, шунингдек +10°C дан паст ёки +40 °C дан юқори ҳароратларда фойдаланиш ман этилади.
- Агар эритманинг сиртида-фаол моддалар бўлса ёки юқори ёпишқоқликка эга бўлса (масалан, солюбилизатор ёки балғам кўчирувчи воситалар), пуркаш даражаси пасайиши мумкин. Эритманинг паст ҳарорати ҳам пуркаш даражасининг пасайишига олиб келиши мумкин.
- Ичга нафас олаётганда ётманг. Мосламани ухлаётганингизда ишлатманг.
- Небулайзер камерасини 45° дан ортиқ бурчак остида эгманг.
- Фақат небулайзер ишлаб чиқарувчиси томонидан тақдим этилган бутловчидан фойдаланинг.
- Ҳар фойдаланишдан олдин барча қисмлар тўғри ўрнатилганлигига ишонч ҳосил қилинг.
- Агар ҳаво таъминоти найчаси эгилган бўлса, небулайзерни ёқманг.
- Ҳаво фильтри тоза ва тўғри ўрнатилганлигига ишонч ҳосил қилинг.
- Фойдаланиш вақтида небулайзерни сочиқ ёки одеял билан ёпманг.
КОМПРЕССОРЛИ НЕБУЛАЙЗЕРНИНГ ТАЪРИФИ
|
|
ТЕХНИК ХАРАКТЕРИСТИКАСИ
Техник характеристикаси ва ташқи кўринишини ўзгаришларини олдиндан огоҳлантирмаган ҳолда ўзгартирилиши мумкин.
| Савдо номи | Компрессорли небулайзер Юлайзер Эйр+, VP-D2 |
| Модель | VP-D2 |
| Бутловчи |
|
| Қувват манбаини параметрлари | ~ 100–240 V (В), 50/60 Hz (Гц) |
| Эксплуатация шароити | Ҳарорати: +10 ºC дан +40 ºC гача
Ҳавонинг нисбий намлиги: 30 дан 85% гача Атмосфера босими: 700–1060 hPa (гПа) |
| Сақлаш шароити | Ҳарорати: -20 ºC дан +50 ºC гача
Ҳавонинг нисбий намлиги: 30 дан 85% гача Атмосфера босими: 500–1060 hPa (гПа) |
| Ўрнатиш ва фойдаланиш таснифи | Асосий буюм: портатив.
Портатив буюмни енгил ёнувчан анестетиклар ва кислород аралашмаси мавжуд бўлганда фойдаланиш учун мўлжалланмаган. |
| Буюм тури (компонент /буюмни асосий таркибий қисми /ускуна/тизим) | Ускуналар |
| Қувват сарфи | Адаптер:
Асосий буюм: кириш қувват параметрлари: 12 V (В) доимий ток, 1 A (А). |
| Шовқин даражаси | ≤52 dB (дБ) |
| Небулайзер камерасининг ҳажми | ≤8 ml (мл) |
| Пуркаш тезлиги | ≥0,20 ml/min (мл/мин) |
| Заррачалар ўлчами | MMAD ≤5 µm (мкм) |
| Габарит ўлчами | Модель VP-D2 144 mm (мм) × 78 mm (мм) × 67 mm (мм) (Д × Ш × В) |
| Масса (қувват элиментисиз) | Модель VP-D2: 260 g (г) (небулайзер камерасисиз ва ҳаво трубкасисиз) |
| Атроф муҳитни ифлосланиши | Синф 2 |
| Хаддан ташқари кучланиш тоифаси | II тоифаси |
| Денгиз сатҳидан баландлик | ≤3000 m (м) |
| Сув ва ёт заррачаларнинг кириб келишидан ҳимоя даражаси | IP21 |
| Компрессор ҳаво оқими | 4 l/min (л/мин)–7 l/min (л/мин) |
| Пуркалиш босими | 20 kPa (кПа)–80 kPa (кПа) (2,9 фунт/кв. дюйм–11,7 фунт/кв. дюйм) |
| Ишнинг давомийлиги | ЁҚИЛГАНДА 25 дақ / ЎЧИРИЛГАНДА40 дақ |
| Небулайзернинг кутилаётган хизмат муддати (кунига икки марта 10 дақиқа давомида пуркаш учун ишлатилганда) | Тахминан 500 соат |
НЕБУЛАЙЗЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ
- Мосламани биринчи марта қўллашдан олдин уни, «Техник хизмат кўрсатиш ва дезинфекция» бўлимида кўрсатиб ўтилганидек тозаланг.
- Терапия учун воситани небулайзер камерасига қуйиш учун камеранинг қопқоғини соат милларига тескари буранг ва расмда кўрсатилгандек очинг (пастга қаранг).
- Қопқоқни ечиб олинг, ва пуркаш учун учлик (ёки пуркагич) камеранинг юқори қисмига тўғри бириктирилганлигига ишонч ҳосил қилинг ва шифокор тавсияларига кўра, камеранинг пастки қисмига терапия учун тўғри миқдорда воситани қуйинг. Терапия учун небулайзер камерасига 8 мл (мл) дан ортиқ восита қуйманг.
- Терапия воситаси небулайзер камерасига қуйилгандан сўнг, қуйидаги расмда кўрсатилгандек камеранинг юқори қисмини бураб қўйинг. Небулайзер камерасини тоза ва қуруқ юзага жойлаштиринг.
- Қувват манбаи параметрлари небулайзер корпусида кўрсатилганларга мос келишига ишонч ҳосил қилинг. Доимий токка адаптер мосламасини уланг, сўнгра адаптерни қувват манбаини розеткага уланг.
- Ҳаво найчасини бир учини небулайзер камерасига, иккинчисини эса – мос равишда компрессор мосламасига (ҳаво чиқиши учун тешик) махкам уланг.
- Бурун орқали нафас олиш учун учлик ёки ниқоб тақинг ёки оғиз найчасидан фойдаланинг (шифокор тавсияларига қараб).
- «O/I» тугмаси ёрдамида небулайзерни ёқинг (ЁҚИШ/ЎЧИРИШ).
- Оғиз ва бурунни тўлиқ ёпиши учун ниқобни юзга маҳкам ўрнаштириб тақинг ёки оғиз найчасидан ёки бурун орқали нафас олиш учун учликдан фойдаланинг (шифокор тавсияларига қараб).
- Муолажа вақтида одатдагидек нафас олинг ва нафас чиқаринг. Тўғри ўтиринг ва бўшашинг. Муолажа ўтказиш вақтида ётманг. Небулайзер камерасини 45˚ дан ортиқ бурчак остида эгманг.
Тўғри холат:
- Агар ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз, ингаляцияни тўхтатинг.
- Ингаляциядан кейин «O/I» тугмасини босиб небулайзерни ўчиринг (ЁҚИШ/ЎЧИРИШ). Қувват блокини розеткадан чиқаринг ва адаптер кабелини небулайзердан ўчиринг.
- Ҳаво найчасини небулайзер камераси ва компрессордан узинг.
- Кўпгина небулайзерларда бўлгани каби, ингаляциядан кейин небулайзер камерасида оз миқдордаги эритма қолади – пуркалмаган хажмдаги қолдиқ. Бу нормал холат.
- Терапиядан қолган воситани, небулайзер камерасидан тўкиб ташланг ва «Техник хизмат кўрсатиш ва дезинфекция» бўлимида таърифланганидек амалларни бажаринг.
|
ТЕХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВА ДЕЗИНФЕКЦИЯ
- Бутловчиларни тозалаш ва дезинфекциялашдан олдин қўлларингизни яхшилаб ювинг.
- Ҳар фойдаланишдан кейин небулайзер камерасининг барча қисмларини яхшилаб ювиб ташланг ва терапия воситани қолдиқларини ва ҳар қандай ифлосланишларни тозалаб ташланг.
- Бутловчиларни ҳар фойдаланишдан олдин ва кейин ювиш керак.
- Компрессор корпуси (асосий блок) ва ҳаво найчаси тоза, нам мато билан артилиши керак. Компрессор корпусини сув остида ювиш қатъиян ман этилади. Компрессор корпуси суюқликларнинг кириб келишидан ҳимояланмаган.
- Бутловчиларни ювиш. Компрессор ҳаво найчаси ва доимий адаптердан ташқари барча бутловчиларни илиқ сувда ювиб ташланг, сўнгра ҳаво билан қуритинг.
- Дезинфекция. Бутловчиларни дезинфекциялаш учун, ҳаво найчаси, компрессор ва доимий адаптеридан ташқари, ишлаб чиқарувчининг кўрсатмаларига мувофиқ тегишли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланиш мумкин. Бурун орқали нафас олиш учун небулайзер камерасини, оғиз найчаси ва учликни дезинфекция қилиш 15-20 дақиқа давомида сувда қайнатиш орқали амалга оширилиши мумкин. Қайнатиш вақтида сиз идишда ҳар доим сув борлигига ишонч ҳосил қилишингиз керак. Автоклав стерилизаторлари, этиленоксид газ стерилизаторлари ёки паст ҳароратли плазма стерилизаторларидан фойдаланманг. Ювиб бўлгандан кейин таркибий қисмларни ҳавода қуритинг.
- Ҳаво найчаси намлигини йўқ қилиш учун, унинг бир учини компрессор мосламасига улаб, иккинчисини бўш қолдиринг ва небулайзерни бир неча секунд давомида ёқиш керак.
- Ҳаво фильтрини алмаштириш. Агар ҳаво фильтри қорайган бўлса ёки 60 ингалациядан кейин алмаштириш керак. Фильтрни алмаштириш учун ҳаво фильтри қопқоғини очинг, эски фильтрни олиб ташланг ва янгисини жойлаштиринг. Янги фильтрни жойлаштиришдан олдин ҳар доим ҳаво фильтри қопқоғининг тозалигини текширинг. Ишлатилган ҳаво фильтрларини ювиш мумкин эмас. Фильтр ўрнига пахта момиғини қўллаш мумин эмас. Небулайзерни фильтрсиз қўллаш мумкин эмас.
- Микробли ифлосланиш. Агар пациент касал бўлса, улар небулайзер бутловчи қисми микробли ифлосланишни келтириб чиқариши мумкин, бу ҳолда сиз ингаляция учун шахсий бутловчи ва алоҳида небулайзер камерасини қўллашингиз керак (ҳар доим шифокор билан маслаҳатлашинг).
- Ҳаво найчасини букманг. Доимий адаптер кабелини небулайзер корпусига бураб қўйманг.
НОСОЗЛИКНИ АНИҚЛАШ ВА БАРТАРАФ ЭТИШ
| Носозлик/ муаммо |
Бўлиши мумкин муаммо | Бартараф этиш |
| Ўчиргични «I» » ҳолатига (ЁҚИЛГАН) ўрнатгандан сўнг, қувват йўқ | Доимий ток адаптери ёқилмаган | Ўчиргични «О» ҳолатига ўрнатинг (ЎЧИРИЛГАН). Доимий адаптер вилкасини тегишли небулайзер улагичига жойлаштиринг. Небулайзерни ёқинг |
| Компрессор ёқилгандан сўнг, пуркалиш даражаси паст ёки пуркалиш содир бўлмайди | Небулайзер камерасида эритма йўқ.
Небулайзер камерасида жуда кўп ёки етарли эритма йўқ |
Небулайзер камерасига керакли миқдордаги эритмани қуйиш |
| Небулайзер камерасининг пуркагичи нотўғри ўрнатилган ёки йўқ | Пуркагич тўғри ўрнатилганлигига ишонч ҳосил қилинг | |
| Небулайзер камераси нотўғри йиғилган | Небулайзер камерасини тўғри йиғинг ва ингаляция учун таркибий қисмини тўғри ўрнатинг | |
| Компрессор штуцери (ҳаво чиқариш учун тешиги) блокланган | Компрессорни ва ҳаво чиқариш учун тешигини тозаланг | |
| Пациент небулайзер камерасини катта бурчак остида ушлаб туради | Небулайзер камерасини тўғри ушлаб туринг.
Небулайзер камерасини 45˚ дан ортиқ бурчак остида эгманг. |
|
| Ҳаво найчаси нотўғри уланган | Ҳаво найчаси компрессор мосламасига ва небулайзер камерасига тўғри уланганлигига ишонч ҳосил қилинг | |
| Ҳаво найчаси қаттиқ эгилган ёки шикастланган.
Ҳаво трубкаси блокланган |
Ҳаво найчаси эгилмаганлигига, буралмаганлигига ёки блокланмаганлигига ишонч ҳосил қилинг. Ҳаво найчасининг шикастланмаганлигини текширинг. Агар ҳаво найчаси шикастланган бўлса, уни алмаштириш керак | |
| Ҳаво фильтри ифлосланган | Эски ҳаво фильтрини янгисига алмаштиринг | |
| Небулайзер корпуси жуда иссиқ | Небулайзер қопланган (масалан, мато билан) | Небулайзерни ишлаш вақтида одеял, сочиқ ёки бошқа материаллар билан ёпиш тақиқланади |
| 25 дақиқадан кўпроқ вақт давомида узлуксиз ишлаши | Бир вақтнинг ўзида небулайзернинг максимал ишлаш давомийлиги 25 дақиқа. Мосламани кейинги ёқиш 40 дақиқадан сўнг амалга оширилиши мумкин | |
| Небулайзерниишлаши вақтида кучли шовқин | Ҳаво фильтри қопқоғи нотўғри ўрнатилган | Ҳаво фильтри қопқоғини тўғри ўрнатинг.
Ҳаво фильтри қопқоғи блокланмаганлигига ишонч ҳосил қилинг |
КЎРСАТМАЛАР ВА ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИНИНГ ДЕКЛАРАЦИЯСИ
- Ушбу мосламани ўрнатиш ва ишга тушириш қўшимча ҳужжатлардаги йўриқномаларга мувофиқ равишда амалга оширилади.
- Электр тиббиёт асбоб-ускуналари ва тизимларининг асосий хавфсизлиги ва асосий хусусиятлари учун чидамлиликни синаш даражаси асосий хавфсизлик ва асосий хусусиятларни сақлаб қолиш эҳтимоли асосида ва профессионал тиббий муассасанинг атроф-муҳитига, уй шароитларига ва мўлжалланган фойдаланишига, шунингдек, махсус муҳитга мувофиқ танланиши керак.
3. Уй шароитлари – бу пациентларнинг яшаш жойи ёки пациентларнинг жойлашган бошқа жойлари, тиббий ходимлар доимий равишда мавжуд бўлган профессионал тиббиёт муассасалари бундан мустасно (масалан, мактаблар, турар жойлари, меҳмонхоналар ва бошқалар).
Масалан: электр тиббиёт ускуналари учун IEC 60601-1-2:2014 стандартининг 6-жадвалида кўрсатилганидек, максимал чиқиш қуввати 2 W (Вт) бўлган одатий мобил телефон қаршилик d = 3,3 m (м) ни 3 V/m (В/м) даражасини беради.
Барча ускуналар ва тизимлар учун – А1 электромагнитли халақитлар.
| Электромагнитли ҳалақити бўйича кўрсатмалар ва ишлаб чиқарувчининг декларацияси | ||
| Компрессорли небулайзер Юлайзер Эйр+, VP-D2, қуйида кўрсатилган электромагнит муҳитда фойдаланиш учун мўлжалланган. Компрессорли небулайзер Юлайзер Эйр+, VP-D2 эгаси ёки фойдаланувчиси маҳсулот белгиланган шароитларда ишлатилишини таъминлаши керак | ||
| Электромагнит нурланиш тести | Талабларга мос келади | Электромагнит муҳит.
Кўрсатмалар. |
| Радиочастота нурланиши
CISPR 11 |
1 гуруҳ | Компрессорли небулайзер Юлайзер Эйр+, VP-D2 радиочастота нурланиши фақат мосламани нормал ишлашини таъминлаш учун қўлланилади. Шунинг учун мосламанинг радиочастотали нурланиш даражаси жуда паст ва мослама яқинида жихозланган электрон ускуналарнинг ишлашига таъсир қила олмайди |
| Радиочастота нурланиши
CISPR 11 |
В синфи | Компрессорли небулайзер Юлайзер Эйр+, VP-D2 турар жой бинолари ва маиший мақсадларда фойдаланиладиган биноларни таъминловчи паст кучланишли электр таъминоти тармоғига бевосита улангандан ташқари барча турдаги тиббий муассасаларда фойдаланиш учун мўлжалланган |
| IEC 61000-3-2
«Гармоник ток таркибини эмиссияси» |
А синфи | |
| IEC 61000-3-3
«Кучланиш тебранишлари / липиллаши» |
Талабларга мос келади | |
А2 электромагнитли қаршилик. Уй шароитларида тиббий ёрдам учун тизимлар ва ускуналар.
| Ускунанинг электромагнит қаршилиги бўйича кўрсатмалар ва ишлаб чиқарувчининг декларацияси | |||
| Компрессорли небулайзер Юлайзер Эйр+, VP-D2 қуйида кўрсатилган электромагнит муҳитда фойдаланиш учун мўлжалланган. Компрессорли небулайзер Юлайзер Эйр+, VP-D2 эгаси ёки фойдаланувчиси маҳсулот белгиланган шароитларда ишлатилишини таъминлаши керак | |||
| Электромагнит нурланишга қаршилик тести | Тест стандартига мос равишда IEC 60601-11 | Мувофиқлик даражаси | Электромагнитли муҳит ҳақида кўрсатмалар |
| IEC 61000-4-2 «Электростатик разряд (ЭСР)» | ±8 kV (кВ), контактли
±2 kV (кВ), ±4 kV (кВ), ±8 kV (кВ), ±15 kV (кВ), ҳаволи |
±8 kV (кВ), контактли
±2 kV (кВ), ±4 kV (кВ), ±8 kV (кВ), ±15 kV (кВ), ҳаволи |
Хонанинг поли ёғочли, бетонли ёки керамик плиткалар билан қопланган бўлиши керак.
Агар пол синтетик материал билан қопланган бўлса, минимал нисбий намлик 30% бўлиши керак |
| IEC 61000-4-4
«Тез электр ўтиш жараёнлари ёки чақнашлар» |
Электр узатиш линиялари учун ±2 kV (кВ) | электр узатиш линиялари учун ±2 kV (кВ) | Электрэнергия сифати тижорат ёки ички истеъмол талабларига жавоб бериши керак |
| Кучланишни отилиб чиқиши IEC 61000-4-5 | ±1 kV (кВ) фаза – фаза
±2 kV (кВ) фаза – ер |
±1 kV (кВ) фаза – фаза
±2 kV (кВ) фаза – ер |
Электрэнергия сифати тижорат ёки маиший истеъмол талабларига жавоб бериши керак |
| МЭК 61000-4-8
«Саноат частотасининг магнит майдонига қаршилик (50/60 (Hz) Гц))» |
30 A/m (А/м) | 30 A/m (А/м) | Саноат частотаси магнит майдонининг хусусиятлари савдо ва тиббиёт муассасаларига қўйиладиган талабларга жавоб бериши керак |
| МЭК 61000-4-11
«Носозликлар, қисқа муддатли узилишлар ва электр таъминоти кучланишининг ўзгаришига қаршилик»
|
0% UT;
0,5 цикл 0°, 45°, 90°, 135°, 180°, 225°, 270° і 315° да |
0% UT;
0,5 цикл 0°, 45°, 90°, 135°, 180°, 225°, 270° і 315° да |
Электр энергиясининг сифати тижорат ёки маиший истеъмол талабларига жавоб бериши керак.
Агар небулайзер VP-D2 моделининг ишлаши тез-тез электр узиладиган шароитда амалга оширилса, мосламани қувватлантириш учун узлуксиз қувват манбаи ёки аккумулятор батареясидан фойдаланиш керак |
| МЭК 61000-4-6
«кондуктив халақитларга қаршилик» |
3 V (В) ўртача квадрати
150 kHz (кГц) дан 80 MHz (МГц) гача |
3 V (В) ўртача квадрати | Ишлаб чиқарувчига хавфларни бошқариш маълумотларига асосланиб, фазовий тарқалишини камайтиришни кўриб чиқиши ва минимал бўшлиққа етказиб беришни юқори даражадаги ҳалақитларга нисбатан юқори даражада қаршиликда фойдаланиш керак.
Халақитларга қаршиликнинг юқори даражалари учун минимал бўшлиққа етказиб беришни қуйидаги тенглама ёрдамида ҳисобланади: Бунда: d – метрларда m (м) |
| МЭК 61000-4-3
«Радиочастотали нурланиш» |
10 V/m (В/м)
80 MHz (МГц) дан 2,7 GHz (ГГц) гача |
10 V/m (В/м) | |
| Эслатма: UT – бу тест кучланишидан олдин ўзгарувчан ток тармоғидаги кучланиш. | |||
УТИЛИЗАЦИЯ
Мослама ва унинг бутловчилари хавфли физиологик суюқликлар, инфекцион материаллар билан алоқа қилиши ва хизмат муддати давомида ифлосланиши мумкин. Шу сабабли, мосламани ва унинг бутловчи қисмини утилизация қилиш ёки ташишдан олдин зарарсизлантирилиши керак. Сиз атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беришингиз мумкин!
Илтимос, маҳаллий қоидаларга риоя қилишни унутманг: ишламайдиган электр жиҳозларини тегишли чиқиндиларни утилизация қилиш марказига топширинг.
САҚЛАШ ШАРОИТИ
Мосламани -20 ºC дан +50 ºC гача бўлган ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда сақланг, чунки у ютиб юбориш учун кичик деталларни сақлайди. Компрессорли небулайзер қуруқ, ортиқча намликдан (85% дан ортиқ), ифлосликдан ва тўғридан-тўғри қуёш нурларидан ҳимояланган хонада сақланиши керак. Сақланиш вақтида рухсат этилган атмосфера босими – 500–1060 hPa (гПа). Ҳеч қачон оғир нарсаларни мосламани сақлаш қутисига қўйманг.
КАФОЛАТ
Компрессорли небулайзер Юлайзер Эйр+, VP-D2 индивидуал фойдаланиш учун тавсия этилган.
Агар небулайзер билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса, уни дарҳол сотиб олинган жойига қайтаришингиз шарт эмас. Аввал Украина ваколатхонаси вакили мутахассисларидан маслаҳат олиш тавсия этилади (ахборот сайтига жойлаштирилган https://ulaizer.com.ua/ua/) ёки қуйидаги электрон почта манзилига хабар юборинг: uf@uf.ua.
Небулайзердан тўғри фойдаланилса ва фойдаланиш қоидаларига риоя қилинса Небулайзерга 2 (икки) йил давомида кафолат беради.
Кафолат фақат компрессор (асосий блок) учун амал қилади ва небулайзер камерасига ва бошқа бутловчиларига тааллуқли эмас, чунки бутловчиларни ишлаш муддати уларнинг ишлаш интенсивлигига боғлиқ.
Небулайзер камераси, ниқоблар ва бошқа бутловчиларининг ишлашининг кафолат муддати ишлаш қоидаларига риоя қилган ҳолда 180 соатни ташкил қилади. Бироқ, агар ранги ўзгарса, уларни алмаштириш тавсия этилади.
Небулайзер кафолати ҳақиқий эканлигини тасдиқлаш учун сиз сотиб олинган жойдан чек ёки кафолат талонини тақдим этишингиз керак.
Фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш қоидалари бузилган, шунингдек небулайзердан нотўғри фойдаланилган тақдирда кафолат бекор қилинади.
Шунингдек, мосламани ўз холингизча таъмирласангиз ёки конструкциясини ўзгартирсангиз у ҳолда ҳам кафолат бекор қилинади.
«Юрия-фарм» МЧЖнинг Украинадаги ишлаб чиқарувчиси ва ваколатхонасининг вакили небулайзердан фойдаланиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар ёки зарарлар учун жавобгар эмас.
Кафолат хизмати фақат юқоридаги ҳаракатлар билан чекланган. Бошқа ҳар қандай кафолат хизмати тақдим этилмайди.
Ишлаб чиқарувчининг номи ва манзили
VAPO Healthcare Co., LTD,
Southern unit of third floor, building B, No. 99 Yudai West Rd, High tech district, KunShan, Suzhou, 215301, Jiangsu, P.R. China.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилотнинг номи ва манзили:
«Юрия-Фарм» МЧЖ
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Миробод тумани, Нукус кўча, 71 уй.
Тел.: 78 150 71 00
Қўлланилиши бўйича йўриқноманинг охирги кўриб чиқилган санаси: 26.10.2021.
Версия: 01.
КАФОЛАТ ТАЛОНИ
| МОДЕЛИ | ||
| Кафолат даври | Сотиб олинган кундан бошлаб 2 йил | |
| Сотувчи | ||
| Буюртмачи | ||
Таъмирлаш ҳақида қайдлар
| Сана | Носозлик/муаммо | Сервис Маркази |
|
Кафолатли хизмат кўрсатиш шартлари |
|
|