Brizer AirOks

Brizer AirOks – yuqori nafas yo’llarini parvarish qilish uchun tayyor yechim.
Brizer AirOks – respirator kasalliklarda BRIZERLASH muolajasini o’tkazish uchun maxsus qurilmadir.

Brizer AirOks qurilmasi xususiyatlari:

  • maxsus – faqat yuqori nafas yo’llarining shilliq qavatiga ta’sir qiladigan 5 mkm (mikron) kattalikdagi aerozol zarralarini hosil qiladi;
  • qulay – istalgan holatda, hatto yotganda ham ishlatish mumkin;
  • portativ – og’irligi 90 gr;
  • ixcham – kichik o’lchamga ega (balandligi 11 sm atrofida);
  • avtonom – USB-kabel yoki batareyalarda ishlaydi;
  • individual – zarur butlovchi qismlarga ega: og’iz naychasi, burun uchun alohida moslama, kattalar va bolalar uchun ingalyatsiya niqobi;
  • yoshda cheklovlar yo’q, hatto chaqaloqlarda ham qo’llash mumkin.

Инструкция Бризер Айрокс || Инструкция Бризер Трит || Инструкция Бризер Барьер

Sotish bozorlari

Украина, Узбекистан

Ko'rsatmalar

“КЕЛИШИЛГАН”
Янги тиббий техника қўмитаси раиси в.б.
___________Д.И. Пайзиев
И ва ЭК___2025 йил “____”__________

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
Бризер АйрОкс, VP-M3 меш небулайзери бутловчилари билан

Бризер АйрОкс, VP-M3 меш небулайзерини танлаганингиз учун раҳмат.
Мосламани хавфсиз ва тўғри фойдаланиш учун ишлатишни бошлашдан олдин ушбу йўриқномани ўқиб чиқинг.

МУНДАРАЖА
1. Хавфсизлик қоидалари
2. Мослама ҳақида умумий маълумот
3. Мосламанинг комплектацияси
4. Таркибий қисмлари
5. Қувват манбаини тайёрлаш
6. Терапевтик восита билан тўлдириш
7. Ингаляцияни ўтказиш
8. Мосламани тозалаш
9. Дезинфекциялаш
10. Небулайзер камерасини алмаштириш
11. Чекланган кафолат
12. Утилизация
13. Носозликларни бартараф этиш
14. Техник характеристикаси
15. Ишлаб чиқарувчининг қўлланмаси ва декларацияси
16. А1Электромагнитли нурланиш
17. A2 Электромагнитли ҳалақитларга қаршилик
18. Носозлик юзага келгандаги ҳаракатлар

1. ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИ
Қуйида сизга ёки бошқалар учун хавф ва шикаст етказмаслик учун мосламани хавфсиз ва тўғри фойдаланиш чоралари келтирилган.

Огоҳлантириш

  • Терапевтик эритма ҳақида кўрсатмалар, қарши кўрсатмалар, юзага келиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар ва бошқа маълумотлар учун ушбу эритмани қўллаш бўйича кўрсатмаларга қаранг. Терапия учун воситанинг дозаси ва режими бўйича шифокорнинг кўрсатмаларига қатъий риоя қилинг.
  • Мосламани сотиб олгандан кейин ёки узоқ вақт фойдаланилгандан кейин биринчи марта ишлатишдан олдин, небулайзер камерасини, ингаляцион ниқобни ва загубникни тозалашни ва дезинфекциялашни унутманг (МОСЛАМАНИ ТОЗАЛАШ ва ДЕЗИНФЕКЦИЯ ҚИЛИШ бўлимларига қаранг), чунки у ерда инфекцияларга олиб келиши мумкин бўлган бактерияларни кўпайиши хавфи мавжуд.
  • Ҳар фойдаланилгандан кейин небулайзер камерасини, ингаляцион ниқобини ва загубникни тозаланг ва дезинфекция қилинг (МОСЛАМАНИ ТОЗАЛАШ ва ДЕЗИНФЕКЦИЯ ҚИЛИШ бўлимларига қаранг). Тозаланган ва дезинфекцияланган деталларни албатта қуритинг, уларни тоза жойда сақланг. Чунки инфекцияларга олиб келиши мумкин бўлган бактерияларни кўпайиши хавфи мавжуд
  • Ушбу мослама шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган. Бу бир неча фойдаланувчилар томонидан фойдаланиш учун мўлжалланмаган.
  • Мосламани болалар ололмайдиган жойда сақланг. Улар кичик деталларни ютиб юбориши мумкин. Асосий блок шикастланиши ёки болаларга зарар етказилиши мумкин. Агар бола кичкина детални ютиб юборган бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат этинг.
  • Асосий мосламани ва USB кабелни (МОСЛАМАНИНГ КОМПЛЕКТАЦИЯСИ бўлимиги қ.) сув билан ювманг. Уларни сувга ботирманг. Бу электр токини чиқиб кетишига, электр токи уриши ёки носозлик ва яроқсиз ҳолга олиб келиши мумкин.

Диққат!

  • Ингаляция учун водопровод сувдан фойдаланманг, унинг таркиби терапевтик ёки профилактик эмас. Ингаляция учун водопровод сувидан фойдаланиш саломатликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
  • Терапия учун эритмаларни асосий блокининг корпусига тушишига йўл қўйманг. Агар терапевтик восита асосий блокка кирса, дарҳол уни тоза, қуруқ мато билан артиб ташланг. Нам мосламадан фойдаланиш носозликка ёки электр токи уришига олиб келиши мумкин.
  • Тозалаш учун металл тўрга пахтали таёқчаларни ёки ингичка нарсаларни қўлламанг (ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ бўлимига қ.). Бу металл тўр шикастланишига ва ишдан чиқишига олиб келади.
  • Асосий блок ва небулайзер камерасини тушиб кетишига йўл қўйманг ва кучли таъсирларга дучор қилманг. Улар шикастланиши, қўллаш учун яроқсиз ҳолга келиши ва фойдаланувчини электр токи уриши мумкин.
  • Фақат Vapo ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган USB кабелидан фойдаланинг.
  • Шикастланган USB кабелидан фойдаланманг.
  • Маҳсулотни қисмларга ажратиш, таъмирлаш ёки ўзгартиришга ҳаракат қилманг. Бу унинг шикастланишига ва ишламаслигига олиб келиши мумкин.
  • Тиббий буюмни қўллаш бўйича йўриқномадаги кўрсатмаларга қатъий риоя қилинг,

2. МОСЛАМА ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТ

  • Меш небулизер Бризер АйрОкс, VP -M3 юқори ва пастки нафас йўлларининг ўткир ва сурункали яллиғланиши, астма, аллергия ва бошқалар каби нафас олиш тизими касалликларини даволаш ёки олдини олиш учун эритмаларни инҳалациялаш йўли билан етказиб бериш учун мўлжалланган.
  • Мосламани ишлаш принципи. Ўз-ўзидан қўзғалувчан тебраниш контури таъсирида небулайзер камерасида жойлашган керамик пластиналар металл тўр билан биргаликда юқори тебраниш частотасида кетма-кет харакатланади. Натижада, металл тўр микро тешикларидан оқиб чиқадиган суюқлик ингаляция учун яроқли аэрозол ҳосил қилиб чиқарилади ва пуркалади.

  • Ушбу мослама астма, аллергия ва шунга ўхшаш респиратор касалликларини даволаш учун мўлжалланган.
  • Мосламани ишлаш принципи. Ўз-ўзидан қўзғалувчан тебраниш контури таъсирида пуркагич бошчасида жойлашган керамик плиталар металл тўр билан биргаликда юқори тебраниш частотасида кетма-кет харакатланади. Натижада, металл тўр микро тешикларидан оқиб чиқадиган суюқлик ингаляция учун яроқли аэрозол ҳосил қилиб чиқарилади ва пуркалади.

3. МОСЛАМАНИНГ БУТЛОВЧИЛАРИ

Илтимос, мосламанинг бутловчиларини текширинг.

Қуйида келтирилган таркибий қисмлар қутида бўлиши керак. Агар бирор бир таркибий қисмлар етишмаса, сотиб олинган дўконга ёки «Юрия-фарм» МЧЖ, Украина ваколатхонаси вакилига мурожаат этинг. Бутловчилари (оғиз найчаси, ингаляция ниқоби, небулайзер камераси)ни алоҳида сотиб олиш мумкин

Ишни бошлашдан олдин мосламани йиғиш керак.
Мосламани фойдаланишни бошлашдан олдин, илтимос ТАРКИБИЙ ҚИСМИ ва ҚУВВАТ МАНБАИНИ ТАЙЁРЛАШ бўлимларини ўқиб чиқинг ва уни йиғиш тартиби билан танишиб чиқинг.

4. ТАРКИБИЙ ҚИСМИ

❶ Небулайзер камерасининг қопқоғи
❷ Металл тўр
❸ Электрод
❹ Асосий блок
❺ Қувват тугмаси
❻ Небулайзер камерасини ечиш учун тугма
❼ USB улагич қопқоғи
❽ Батарея бўлинмасининг қопқоғи

5. ҚУВВАТ МАНБАИНИ ТАЙЁРЛАШ
Мосламанинг қувват манбаи бўлиши мумкин: батареялар, электр токи тармоғи, ёки USB кабели орқали уланган портатив ёки автомобилдан зарядловчи қурилма бўлиши мумкин.

  •  USB кабелидан фойдаланиш

Эътибор қилинг, USB кабелида 5 V (В) чиқиш кучланиши учун мўлжалланган Micro-USB улагичи мавжуд.


USB-кабелни расмда кўрсатилгандек, асосий блокка ва портатив зарядловчига (power bank) уланг.

Портатив зарядловчи мослама бутловчига киритилмаган.

 

  • Батареяларни ўрнатиш (АА тип)

Шуни ёдда тутингки, мосламада аккумулятордан фойдаланиш мумкин эмас!

 

 

 

 

 

 

 

Батареяларнинг ишлаш муддати ва уларни алмаштириш

  • Ишқорий батареялардан фойдаланганда мосламани ҳар куни 30 дақиқа давомида, тахминан 3 кун давомида ишлатилиши мумкин.
  • Агар қувват тугмаси индикатори қизил рангда ёниб турса, демак, батареялар тез орада тугайди. Иккала батареяни ҳам янгилари билан алмаштиринг.

Умумий тавсиялар

  • Қутблик (+ ва –) бузилиши бўлган батареяларни ўрнатиш тақиқланади.
  • Зарядсизланган батареяларни дарҳол янгилари билан алмаштириш керак.
  • Агар мослама узоқ вақт давомида ишлатилмаса (3 ой ёки ундан кўп), ундан батареяларни чиқариб олинг. Агар сиз батареяларни мослама ишлатилмайдиган муддатга қолдирсангиз, улардан электролитлар оқиб чиқиши мумкин, бу эса мосламани нотўғри ишлашига олиб келади.
  • Мосламани ушбу қўллаш учун йўриқномада тавсия этилгандан бошқа батареялардан фойдаланманг. Янги ва олдинги ишлатилган батареяларни, шунингдек ҳар хил турдаги батареяларни биргаликда ишлатманг.

6. ТЕРАПЕВТИК ВОСИТА БИЛАН ТЎЛДИРИШ

Небулайзер камерасини очинг ва унинг ичига терапевтик эритмани қуйинг.

Терапевтик эритма тўғридан-тўғри йиғилган мосламага ёки небулайзер камерасига алоҳида қуйилиши мумкин. Небулайзер камерасига терапевтик эритмани алоҳида қуйиш учун уни асосий блокдан чиқариб олинг ва ичига терапевтик эритмани қуйинг. Шундан сўнг, небулайзер камерасини маҳкам ёпинг ва уни асосий блокка ўрнатинг.

4. Ингаляцион ниқобни ёки оғиз найчасини ўрнатинг.

5 ёшгача бўлган болалар учун ингаляцион ниқобдан фойдаланинг. Загубникдан фойдаланиш болалар учун етарлича қийин, шунингдек, оғиз найчасини ёки бошқа кичик деталларни ютиб юбориш хавфи мавжуд.

7. ИНГАЛЯЦИЯНИ ЎТКАЗИШ

1. Асосий блокни қўлингиз билан ушлаб туриб, ингаляцияни бошланг.

  • Агар небулайзер камерасининг бошининг ички юзасида терапевтик эритма ёки тупик кўп
    бўлса, қувватни ўчиринг ва суюқликни тоза мато билан тўплаб олинг.

Мосламани ишлаши вақтида металл товуш пайдо бўлиши мумкин, бу носозлик ҳисобланмайди.

2. Ингаляцияни тугатгандан сўнг, қувват тугмасини босиб небулайзерни ўчиринг.
Агар USB кабели қувват учун ишлатилса, уни портатив зарядловчи розеткасидан чиқариб олинг (ҚУВВАТ МАНБАИНИ ТАЙЁРЛАШ бўлимига қаранг).

8. МОСЛАМАНИ ТОЗАЛАШ

Ишлатилгандан сўнг, албатта мосламани тозаланг ва сақлаш учун йиғиб қўйинг.

1. Ингаляцион ниқобни ёки загубникни асосий блокдан, шунингдек небулайзер камерасидан ечиб олинг.

2. Небулайзер камерасини очинг ва удан терапевтик эритмани тўкиб ташланг.

3. Деталларни оқиб турган сувда яхшилаб ювинг.

  • Ингаляцион ниқобни ёки оғиз найчасини, шунингдек небулайзер камерасини оқиб турган сувда ювинг.

  • Агар терапевтик эритма юқори сирт фаоллигига ёки ёпишқоқлигига эга бўлса, масалан, солюбилизатор ёки балғам кўчирувчи восита, металл тўрни яхшилаб ювиб ташланг, чунки бундай воситалар кўпинча унинг устида қолади.
  • Металл тўрга тўғридан-тўғри тегманг, акс холда у шикастланиб, яроқсиз ҳолга келиши мумкин.

4. Деталларни яхшилаб қуритинг

  • Деталларни оқиб турган сувда ювгандан сўнг, дарҳол уни тоза, қуруқ мато билан артиб
    олинг ва яхшилаб қуритинг.
  • Металл тўрни қуритиш табиий равишда амалга оширилиши керак.

Умумий тавсиялар: ҳеч қандай ҳолатда тўрдаги сувни кир матов а юнгли мато билан артманг.
Металл тўрда қолган чанг ёки толалар пуркашни ёмонлаштириши мумкин.

5. Асосий модулдан чўкма ва суюқлик қолдиқларини артиб олинг.

6. Мослама йиғгандан сўнг, уни тоза жойда сақланг.

9. ДЕЗИНФЕКЦИЯ
Оғиз найчаси ва ингаляцион ниқоб фойдаланувчи билан бевосита алоқада бўлади, шунинг учун уларни тоза тутинг.
Оғиз найчаси ва ингаляцион ниқобни камида тозалаш учун 3 дақиқа давомида 75% тиббий спиртдан фойдаланинг, сўнг уларни қуритинг ва тоза жойда сақланг.

10.НЕБУЛАЙЗЕР КАМЕРАСИНИ АЛМАШТИРИШ
Одатда, небулайзер камерасидан тахминан 1 (бир) йил давомида фойдаланиш мумкин (агар уни кунига 30 дақиқа фойдаланишни ҳисобга олган холда). Бироқ, фойдаланиш шартларига қараб, сезиларли даражада камроқ бўлиши мумкин. Бундан ташқари, небулайзер суюқлик пуркашни тўлиқ ёки деярли бутунлай тўхтатиши мумкин. Бундай ҳолларда небулайзер камерасини алмаштириш керак.

11. ЧЕКЛАНГАН КАФОЛАТ
Бризер АйрОкс, VP-M3 меш небулайзер, индивидуал фойдаланиш учун мўлжалланган.
Небулайзердан тўғри фойдаланилса ва фойдаланиш қоидаларига риоя қилинса Небулайзерга 2 (икки) йил давомида кафолат беради.
Кафолат фақат компрессор (асосий блок) учун амал қилади ва небулайзер камерасига ва бошқа бутловчиларига тааллуқли эмас, чунки бутловчиларни ишлаш муддати уларнинг ишлаш интенсивлигига боғлиқ.
Небулайзер кафолати ҳақиқий эканлигини тасдиқлаш учун сиз сотиб олинган жойдан чек ёки кафолат талонини тақдим этишингиз керак.
Фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш қоидалари бузилган, шунингдек небулайзердан нотўғри фойдаланилган тақдирда кафолат бекор қилинади.
Шунингдек, мосламани ўз холингизча таъмирласангиз ёки конструкциясини ўзгартирсангиз у ҳолда ҳам кафолат бекор қилинади.
«Юрия-фарм» МЧЖнинг Украинадаги ишлаб чиқарувчиси ва ваколатхонасининг вакили небулайзердан фойдаланиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар ёки зарарлар учун жавобгар эмас.
Кафолат хизмати фақат юқоридаги ҳаракатлар билан чекланган. Бошқа ҳар қандай кафолат хизмати тақдим этилмайди.

12. УТИЛИЗАЦИЯ
Мослама ва унинг бутловчилари хавфли физиологик суюқликлар, инфекцион материаллар билан алоқа қилиши ва хизмат муддати давомида ифлосланиши мумкин. Шу сабабли, мосламани ва унинг бутловчи қисмини утилизация қилиш ёки ташишдан олдин зарарсизлантирилиши керак. Сиз атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беришингиз мумкин!
Илтимос, маҳаллий қоидаларга риоя қилишни унутманг: ишламайдиган электр жиҳозларини тегишли чиқиндиларни утилизация қилиш марказига топширинг.

13. НОСОЗЛИКНИ БАРТАРАФ ЭТИШ
Агар мосламадан фойдаланиш жараёнида бирор бир носозлик юзага келса, аввал қуйидагиларни текширинг.

Агар таърифланган амалларни бажарганингиздан сўнг мослама суюқликни тўғри пуркамаса, сотиб олинган дўконга ёки энг яқин VАРО дилери сотувчисига мурожаат қилинг.

14. ТЕХНИК ХАРАКТЕРИСТИКАСИ

Техник характеристикаси ва ташқи кўринишининг ўзгаришларини олдиндан огоҳлантирмаган ҳолда ўзгартирилиши мумкин.

15. КЎРСАТМАЛАР ВА ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИНИНГ ДЕКЛАРАЦИЯСИ
1. Ушбу мосламани ўрнатиш ва ишга тушириш қўшимча ҳужжатлардаги йўриқномаларга мувофиқ равишда амалга оширилади.
2. Тиббий электр жиҳозлари ва тиббий электр тизимларининг асосий хавфсизлиги ва асосий функционал хусусиятлари учун ҳалақитларга қарши текшириш вақтида назорат даражаси асосий хавфсизлик ва асосий функционал хусусиятларни тутиб туришнинг юқори эҳтимоли асосида танланиши керак. Улар профессионал тиббий муассасанинг шароитларига, уй шароитида тиббий-санитария ёрдам кўрсатиш ва тахминий фойдаланиш жойига кўра махсус шароитларга мос келиши керак.
3. Уй шароитида тиббий-санитария ёрдам кўрсатиш – бу пациентлар яшайдиган жойи ёки бошқа жойлар, профессионал тиббий муассасанинг атроф-муҳитидан ташқари, пациентлар ҳузурида тиббий маълумотга эга ходимлар доимий равишда мавжуд бўлади. Бундай жойларга, масалан, мактаблар, очиқ жойлар, бинолар, транспорт воситалари, меҳмонхоналар ва пансионатлар киради.
МАСАЛАН: электр тиббиёт ускуналари учун IEC 60601-1-2:2014 стандартининг 6-жадвалида кўрсатилганидек, максимал чиқиш қуввати 2 W (Вт) бўлган одатий мобил телефон қаршилиги d = 3,3 m (м) ни 3 V/m (В/м) даражасини беради.

16. А1 электромагнитли халақитлар – БАРЧА УСКУНАЛАР ВА ТИЗИМЛАР УЧУН

17. А2 электромагнитли халақитлар – уй шароитларида тиббий-санитар хизматлар учун ишлатиладиган УСКУНАЛАР ВА ТИЗИМЛАР УЧУН

18. НОСОЗЛИКЛАР ЮЗАГА КЕЛГАНДАГИ ҲАРАКАТЛАР
Маҳсулотга техник хизмат кўрсатиш фақат ишлаб чиқарувчи ёки ваколатли мутахассис компания томонидан амалга оширилиши керак.
Агар небулайзер нотўғри ишлаётган бўлса, илтимос, «НОСОЗЛИКНИ АНИҚЛАШ ВА БАРТАРАФ ЭТИШ” бўлими билан танишиб чиқинг. Агар жадвалдаги тавсияларга мувофиқ муаммони мустақил равишда ҳал қила олмасангиз ёки маҳсулотнинг ишлаши ҳақида фикр- мулоҳазаларингиз бўлса, сизга унинг ишлаши бўйича маслаҳат керак бўлса ёки фикр-мулоҳаза қолдиришни истасангиз, қуйидаги усуллардан биридан фойдаланинг:

1) Электрон почта манзилига хат юборинг feedback@uf.ua;
2) Viber, Telegram ёки WhatsApp иловалари ёрдамида +38 (095) 275-33-01 рақамига матнли хабар юбориш;
3) +38 (095) 275-33-01 ёки +38 (0800) 401-771 рақамларига қўнғироқ қилинг (ушбу рақамларга қўнғироқлар операторингиз тарифларига мувофиқ тўланади).
Мурожаатга қуйидаги маълумотлар қўшилиши керак:
– тиббий буюмнинг серия рақами;
– носозлик тавсифи
– маҳсулотни ишлатиш учун масъул шахснинг исми ва фамилияси, жойлашган жойи (шаҳар, мамлакат), телефон, электрон почта (ихтиёрий).

Ишлаб чиқарувчининг номи ва манзили
VAPO Healthcare Co., LTD,
Southern unit of third floor, building B, No. 99 Yudai West Rd, High tech district, KunShan, Suzhou,
215301, Jiangsu, P.R. China.

Украинадаги ваколатхона вакили
«Юрия-фарм» МЧЖ, Украина, 03038, Киев ш., Н.Амосов кўч., 10.
Тел./факс: +38 (044) 246-83-83.
E-mail: uf@uf.ua.
www.uf.ua

Қўлланилиши бўйича йўриқноманинг охирги кўриб чиқилган санаси: 05.06.2024.
Версия: 02.