Dekasan® bir martalik konteynerlarda

Dekasan® bir martalik konteynerlarda.

Universal ingalyatsion antiseptik.

Dekasan® bir martalik konteynerlari – ingalyatsiya uchun 0,02% dekametoksin eritmasi saqlaydi.

  • U kuchli antibakterial, virus va zamburug’ga qarshi ta’sirga ega.
  • Shuningdek, u spazmga, yallig’lanishga qarshi va desensibilizatsiya qiluvchi ta’sirga ega.
  • Antibakterial dorilarning ta’sirini kuchaytiradi.
  • Inson tanasiga toksik ta’sir ko’rsatmaydi.
  • Barcha yoshdagi bemorlarda nafas yo’llarining yuqumli kasalliklarini (O’RVI, gripp, O’SOK, pnevmoniya) kompleks davolashning ajralmas komponentidir.

Chiqarilish shakli: 2 ml.dan bir dozali konteynerlarda; 10 yoki 12 bir dozali konteynerda.

Chiqarish shakli
2 мл
Sotish bozorlari

Кыргызстан, Узбекистан, Украина.

Ko'rsatmalar

«МАЪҚУЛЛАНГАН»
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
вазирлиги хузуридаги Фармацевтика
тармоғини ривожлантириш агентлигининг
«Дори воситалари, тиббий буюмлар ва
тиббий техника экспертизаси ва
стандартлаштириш давлат маркази» ДУК

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
ДЕКАСАН®

Препаратнинг савдо номи: Декасан®
Таъсир этувчи модда (ХПН): декаметоксин
Дори шакли: эритма
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 0,2 мг декаметоксин;
ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиз эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антисептик восита
АТХ коди: D08АJ10

Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Декасан® микроб ҳужайрасининг цитоплазматик мембранасида (ЦПМ) тўпланади ва мембрана липидларининг фосфатид гуруҳлари билан бирикади, микроорганизмларнинг ЦПМ ни бузиб, микробларга қарши, замбуруғларга қарши таъсир кўрсатади.
Декаметоксин стафилококклар, стрептококклар, дифтерия ва кўк йиринг тайёқчаси хамда капсулали бактерияларга нисбатан яққол бактерицид таъсирга, ачитқиларга, ачитқисимон замбуруғларга, эпидермофития, трихофития, микроспория, эритразма қўзғатувчиларига, моғор замбуруғларининг айрим турларига (асперигиллар, пенициллинлар) нисбатан фунгицид таъсирга, трихомонадалар, лямблияларга нисбатан протистоцид, вирусларга нисбатан вирусоцид таъсирга эга. Антибиотикларнинг таъсирига чидамли микроорганизмларга нисбатан юқори фаол. Узоқ муддат қўлланганида микроорганизмларнинг декаметоксинга чидамли шаклларини ҳосил бўлиши секин юз беради ва препаратнинг самарали концентрацияларини оширмайди. Бактериостатик (фунгистатик) концентрациялари унинг бактерицид (фунгицид), вирусоцид, протистоцид концентрациялари билан ўхшаш. Препарат билан даволаш жараёнида антибиотикларга резистент микроорганизмларнинг антибиотикларга сезгирлиги ошади.
VeroE6 ҳужайра културасида ўтказилган in vitro тадқиқоти 0,2 мг/мл концентрациядаги декаметоксинни 60 сония давомидаги экспозицияси COVID-19 коронавирус касаллигини келтириб чиқарадиган SARS-CoV-2 вирусига (коронавирус) нисбатан яққол вируцид таъсир кўрсатишини тасдиқлади, бу вируснинг юқумлилик титрининг пасайиши билан ифодаланади.
Фармакокинетикаси
Препарат шиллиқ қаватлари, шикастланмаган тери орқали ва жароҳат юзасидан деярли сўрилмайди.

Қўлланилиши
Терининг йирингли бактериал ва замбуруғли касалликлари, микробли экзема, юмшоқ тўқималарнинг йирингли-яллиғланиш шикастланишлари (абсцесслар, карбункуллар, флегмоналар, фурункулалар, йирингли жароҳатлар, панарицийлар); стоматологик касалликларни (стоматитлар, ярали-некротик гингивит, зўрайиш босқичидаги I-II даражали пародонтознинг дистрофик-яллиғланиш шаклини) даволаш.
Шунингдек ўпка абсцессида, бронхоэктатик касалликда, ўпканинг йиринг билан асоратланган кистоз гипоплазиясида, сурункали бронхитни зўрайиши босқичида, сурункали тонзиллитда, ангинада, стофилококклар ва дифтерия тайёқчаларини ташувчанликда, ярали колитда, парапроктитда қўлланади.
Гинекология амалиётида – қин шиллиқ қаватининг кандидозини, микробли келиб чиқишга эга бўлган гениталийнинг яллиғланиш касалликларини даволаш, туғруқ йўлларини туғруқдан олдинги санацияси, туғруқдан кейинги эндометритни даволаш учун қўлланади.
Қорин бўшлиғи ва плевра бўшлиғи йирингли-яллиғланишли жараёнларида. Беморларни текшириш, тиббий муолажаларни ва кичик жарроҳлик аралашувларини ўтказиш вақтида тиббиёт ходимларининг қўлларини ва резина қўлқопларни гигиеник дезинфекциясида, металл, резина, полимер материаллар ва шишадан тайёрланган тиббий буюмлар ва диагностик қурилмаларни стерилизациясидан олдин дезинфекция қилишда ишлатилади.

Қўллаш усули ва дозалари
Терининг йирингли ва замбуруғли шикастланишларида, йирингли жароҳатларда эритмани ювиш учун ва примочка (эритма билан хўлланган дока) кўринишида қўлланади. Проктит ва ярали колитни даволаш учун препаратнинг илиқ эритмасини ҳўқна кўринишида 50-100 мл дан суткада 2 марта, ўткир яллиғланиш белгилари тўлиқ йўқолгунича юборилади.
Сурункали парапроктитда оқма яра 3-4 сутка давомида Декасан® эритмаси билан ҳар куни ювилади. Катталарда қовуқни ювиш учун декаметоксин эритмаси тозаланган С уважением, Татьяна. билан олдиндан 1:7 нисбатда суюлтирилганидан кейин 500-600 мл дозада қўлланади (даволаш курси 7-20 марта ювишдан иборат).
Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини шикастланишида 25-50 мл дан аппликация йўли билан 10-15 минут давомида, ёки чайиш (100-150 мл) ёрдамида даволанади. Пародонтозни зўрайиши босқичидаги I-II даражали дистрофик-яллиғланиш шаклини патологик чўнтакларни илиқ эритма (50-70 мл) билан ювиш, ёки милкдаги яллиғланиш ҳолатлари йўқолгунича аппликация қилиш йўли билан даволанади. Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг кандидозли шикастланиши, ярали-некротик гингивити бўлган беморларга суткада 4 марта оғизни чайиш учун (100-150 мл) 5-10 кун давомида буюрилади.
Бодомчалар кандидозини, сурункали тонзилитни даволаш танглай ости бодомчаларининг лакуналарини ювиш йўли билан ўтказилади (ювишга 50-75 мл ишлатилади).
Стафилококклар, дифтерия таёқчасини ташувчиларни санацияси томоқни чайиш, лакуналарни ювиш, бурун-ҳалқумни, бодомчаларни ювиш йўли орқали ўтказилади.
Лакуналар кунора 3-5 марта ювилади.
Ўпка абсцессида, бронхоэктатик касалликда, ўпканинг йиринг билан асоратланган кистоз
гипоплазиясида, зўрайиш босқичидаги сурункали бронхитда Декасан® эритмасини
эндобронхиал юборилади:
– микротрахеостома орқали 25-50 мл дан кунига 1-2 марта, трансназал катетер орқали
5-10 мл дан кунига 1 марта;
– ультратовуш ингаляцияси усули орқали 5-10 мл дан кунига 1-2 марта;
– трахеобронхиал дарахтни 100 мл ҳажмда ювиш.
Даволаш давомийлиги 2-4 ҳафта.
Қорин ва плевра бўшлиқларидаги йирингли-яллиғланиш касалликларни даволашда шикастланган соҳани қирраларигача 10 дақиқадан кам бўлмаган экспозицияда Декасан® эритмаси билан тўлдирилади. Зарурат туғилганида, шу жумладан тўлиқ ёпилиб тикилганда (дренажсиз), операцион бўшлиқни ювинди сув тозалангунича кўп маротаба эритма билан тўлдириб кейинчалик чиқариб ташланади. Бўшлиқни оқимли-ювувчи дренажлаш дренажлар ёки пункцион усул билан бажарилади.
Қин шиллиқ қаватининг микробли, замбуруғли ва трихомонадали шикастланишларини даволаш учун Декасан® эритмаси спринцевание кўринишида (38°С иситилган 50-100 мл препарат кунига 3 марта) қўлланади. Туғруқ йўлларини ҳам туғруқдан олдин бир марта худди шундай санация қилинади. Туғруқдан кейинги эндометритни даволаш бачадон бўшлиғини илиқ препарат билан (150-200 мл) суткада 2 марта ювиш билан амалга оширилади.
Қўлларнинг терисини ва резина қўлқопларни зарарсизлантириш дезинфекция қилиниши керак бўлган олдиндан ювилган юзага 5-10 мл препаратни 5 минут давомида бутун юза бўйлаб тенг тақсимлаб суртиш йўли билан ўтказилади.
Тозаланган тиббий буюмлар, найчалар ва жиҳозлар 30 минутга эритмага тушириш йўли билан дезинфекция қилинади.
Болалар
12 ёшдан бошлаб болаларда сурункали бронхитни зўрайиш даврида суткасига 1-2 марта 5-10 мл дан ультратовушли ингаляция орқали қўллаш мумкин. Бошқа ҳолатларда болаларда
18 ёшгача бўлган даврда қўллаш тажрибаси ҳақида маълумотлар йуқ.

Ножўя таъсирлари
Якка ҳолларда индивидуал юқори сезувчанлик бўлиши мумкин. Бундай шахсларда препарат қўлланганидан кейин терида тошмалар, ачишиш, терини қуриши ва қичишиши ва бошқа аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин, эндобронхиал юборилганда эса тўш ортида қизиш ҳисси пайдо бўлади, у муолажа тугаганидан сўнг 20-30 минут ўтгач мустақил ўтиб кетади.
Шубҳали салбий реакциялар ҳақида хабар бериш
Дори воситаларини рўйхатдан ўтказгандан кейин шубҳали ножўя реакциялар ҳақида хабар бериш муҳим процедура ҳисобланади. Бу тегишли дори воситаси учун фойда/хавф нисбатини доимий мониторинг қилиш имконини беради. Тиббиёт мутахассислари ҳар қандай шубҳали ножўя реакциялар тўғрисида миллий фармаконадзор тизими орқали хабар беришлари ёки қуйидаги телефон рақамлари орқали боғланишлари мумкин +998 78 150 71 00 ёки +998 90 982 24 05.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препарат компонентларига индивидуал ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири
Фармацевтик: декаметоксин катионли сирт таранглик фаоллигига эга моддадир, шунинг учун у совун ва бошқа анион бирикмалар билан номутаносиб.
Фармакодинамик: декаметоксин антибиотикларга чидамли микроорганизмларнинг антибиотикларга сезгирлигини оширади.

Махсус кўрсатмалар
Декаметоксин Декасан® эритмасида қўлланадиган концентрацияда токсик таъсирларга эга эмас. Декасан® эритмасини узоқ муддат қўлланиши ҳеч қандай токсик реакцияларни чақирмайди. Ишлатишдан олдин препаратни 38°С гача иситиш таъсир самарасини оширади. Яллиғланиш жараёнларида ва терини таъсирланишида препарат 1:1 ёки 1:2 нисбатда суюлтирилади.
Ҳомиладорлик ёки лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ёки лактация даврида қўлланиши юзасидан махсус эҳтиёткорликлар йўқ.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсири юзасидан махсус эҳтиёткорликлар йўқ.

Дозани ошириб юборилиши
Сўрилмаслиги сабабли дозани ошириб юборилиши кузатилмайди.

Чиқарилиш шакли
200 мл, 400 мл дан шиша бутилкаларда. 1000 мл дан полимер контейнерларда. 2 мл дан бир дозали контейнерларда; 10 ёки 12 бир дозали контейнердан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Музлатилмасин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати
3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи
«Юрия-Фарм» МЧЖ,
Украина, 18030, Черкассы вилояти, Черкассы ш., Кабзарская кўч., 108
Тел.: +38(044) 281-01-01.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:
«Юрия-Фарм» МЧЖ,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўча 71 уй.
Тел.: 78 150 71 00.